Қозоғистон ҳукумати бир қатор нефть маҳсулотларини автомобиль йўллари орқали экспорт қилиш тақиқини яна узайтирмоқда. Энергетика, молия, ички ишлар вазирлари ва Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг буйруғи 29 мартдан кучга киради.

Тақиқ яна олти ойга жорий этилади ва бензин, дизель ёқилғиси ва бошқа баъзи нефть маҳсулотларига нисбатан қўлланилади. Аммо бу мойлаш учун мойларга, автомобиль ишлаб чиқарувчиси томонидан тақдим этилган газ бакларида нефть маҳсулотларини экспорт қилишга, илмий тадқиқотлар учун авиация ёқилғисига, инсонпарварлик ёрдами доирасида экспорт қилинадиган нефть маҳсулотларига таъсир қилмайди.

Қозоғистон мамлакати Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россияга ортиқча экспортга қарши курашиш мақсадида 2019 йил ноябрь ойида автомобиллар орқали нефть маҳсулотлари экспортини чеклади.

Кейинчалик тақиқ бекор қилинди, аммо чеклов 2022 йил июль ойида олти ойга қайта киритилди. Ўшандан бери у бир неча бор узайтириб келинмоқда.

Бундан ташқари, апрель ойида Қозоғистон Энергетика вазирлиги бензин ва дизель ёқилғиси учун максимал нархларни оширди. Қарор қўшни давлатлар, жумладан, Ўзбекистон билан нархлар фарқини камайтириш, нефть маҳсулотлари контрабандасини тўхтатиш зарурлиги билан изоҳланди