Рахимжон Махамаджонович Бобоев Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Шу билан бирга, у вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи бўлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Рахимжон Бобоев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар 2020 йил апрель ойидан Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Рахимжон Бобоев 1976 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1999 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети бакалавриатини, 2001 йилда шу университетнинг магистратурасини тамомлаган.