Ўзбекистонда 11 ойда втомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари 110,4 миллиард сўмга тенг бўлган табиий газ ўғирлагани аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Назорат тадбирлари давомида 38 та корхона томонидан 98,8 млн куб табиий газ ўғирланган. Жамият ва таъминотчи корхона мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Улар процессуал тартибда ушланган, дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 3 та газ «заправка» 34 млрд 640 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланганди. Улар ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ҳамда схемаларини ўзгартирган.