«виза» тегли мақолалар


АҚШ қирғизистонликлар учун сайёҳлик ва ишбилармонлик визалари муддатини 5 йилдан 10 йилга узайтирди
5 март 2024, 10:41

АҚШ қирғизистонликлар учун сайёҳлик ва ишбилармонлик визалари муддатини 5 йилдан 10 йилга узайтирди

АҚШ Қирғизистон фуқароларига бериладиган сайёҳлик ва ишбилармонлик визаларининг амал қилиш муддатини 5 йилдан 10 йилгача узайтирди. Бундан ташқари, Қирғизистон паспорти эгалари учун B1, B2 ва B1/B2 визасига ариза топшириш учун 20 доллар миқдоридаги йиғим бекор қилинди.

Сайёҳларга Хоразмга 1 йил ичида чекловсиз кириш учун «Ўзбекистон — менинг иккинчи уйим» виза тизими жорий қилинади
1 март 2024, 13:03

Сайёҳларга Хоразмга 1 йил ичида чекловсиз кириш учун «Ўзбекистон — менинг иккинчи уйим» виза тизими жорий қилинади

Шавкат Мирзиёев сайёҳлар 1 йил давомида чекловсиз Хоразмга кириши учун «Ўзбекистон — менинг иккинчи уйим» виза тизими жорий қилинишини маълум қилди. Вилоятда туризмни ривожлантиришнинг 3 йиллик дастури қабул қилинади, имтиёзли кредитлар берилади, «Лазги» ва «Авесто» музейлари ташкил қилиниши мумкин.

Ўзбекистон фуқаролари Озарбайжонда 15 кун давомида рўйхатдан ўтмай юриши мумкин
13 феврал 2024, 18:04

Ўзбекистон фуқаролари Озарбайжонда 15 кун давомида рўйхатдан ўтмай юриши мумкин

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида тузилган баённомага киритилган ўзгартиришларга кўра, фуқаролар мамлакатга кириш/чиқиш, транзит ўтиш ва 15 кун муддатга ўзлари бўлиб турган давлатда рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод этилди. Мазкур қоида январь ойидан кучга кирган.

Эрон ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун виза режимини бекор қилишни маъқуллади
15 декабр 2023, 14:37

Эрон ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун виза режимини бекор қилишни маъқуллади

Эрон ҳукумати 33 та давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун бир томонлама виза талабларини бекор қилиш ҳақидаги қарорни ратификация қилди. Мамлакат туризм вазири бу қарор Эрон ҳақидаги салбий пропаганда ва эронофобияга чек қўйишини билдирди.

Қўлланма: Green Card дастурига мустақил ариза топшириш ва натижаларни текшириш
5 октябр 2023, 14:59

Қўлланма: Green Card дастурига мустақил ариза топшириш ва натижаларни текшириш

Green Card дастури учун онлайн анкетани қандай тўлдириш мумкин? Фотосуратлар бўйича қанақа талаблар мавжуд? Натижаларни-чи, қаерда ва қандай текширса бўлади? «Газета.uz» мустақил равишда бепул ариза топшириш ва унинг натижасини текшириш бўйича қадам-бақадам қўлланмани тақдим этади.

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бориши мумкин?
7 март 2023, 15:27

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бориши мумкин?

Uzbekistan Airports компанияси Ўзбекистон фуқаролари учун хорижга чиқишда виза талаб этилмайдиган ва визасиз белгиланган муддатларда юриш мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатини тақдим этди.

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида соддалаштирилган виза режими жорий этилди
13 октябр 2022, 14:57

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида соддалаштирилган виза режими жорий этилди

13 октябрдан Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ишбилармон ва илмий доиралар, шунингдек, сайёҳлик гуруҳлари учун соддалаштирилган виза тартиби жорий этилди.

Виза муддати тугаган Афғонистон фуқаролари Ўзбекистондан чиқариб юборилмайди
28 октябр 2021, 13:13

Виза муддати тугаган Афғонистон фуқаролари Ўзбекистондан чиқариб юборилмайди

ИИВнинг маълум қилишича, виза муддати тугаган Афғонистон фуқаролари ўз юртиги қайтариб юборилмайди, чунки жисмоний шахслар учун чегаралар ҳозирча ёпиқ. Бундан ташқари, вазирлик республикада бўлиб туриш қоидаларини бузмаётган хорижликларнинг визалари қоидага кўра узайтирилишини қўшимча қилди.

АҚШ меҳнат визалари беришни мураккаблаштирди
7 октябр 2020, 18:44

АҚШ меҳнат визалари беришни мураккаблаштирди

АҚШ юқори малакали ишчилар учун H-1B меҳнат визаларини беришни мураккаблаштирди. Хорижлик ишчиларни иш билан таъминлаш учун «махсус касблар» сони камайтирилади.

Хорижлик фуқаролар учун визалар муддати узайтирилди
3 август 2020, 18:21

Хорижлик фуқаролар учун визалар муддати узайтирилди

Ўзбекистонда хорижлик фуқаролар учун визаларнинг амал қилиш муддати автоматик равишда 1 ноябргача узайтирилди.

АҚШда онлайн таълим олаётган чет эллик талабалар депорт қилинмайдиган бўлди
15 июл 2020, 13:22

АҚШда онлайн таълим олаётган чет эллик талабалар депорт қилинмайдиган бўлди

АҚШ ҳукумати пандемия сабабли онлайн таълимга ўтган чет эллик талабалар учун визаларни бекор қилиш режаларидан воз кечди. Олдинроқ, Гарвард университети ва Массачусетс технология институти, шунингдек 17 штат ва Колумбия округи расмийлари Трамп маъмуриятининг ушбу қарори бўйича судга мурожаат қилишган эди.

АҚШ чет элликларга иш визаларини беришни йил охиригача тўхтатди
23 июн 2020, 11:05

АҚШ чет элликларга иш визаларини беришни йил охиригача тўхтатди

АҚШ президенти Дональд Трамп йил охиригача чет эллик мутахассислар ва мавсумий ишчилар учун иш визаларини беришни вақтинчалик тўхтатиб қўйди. Трамп пандемия даврида устувор ўринда америкаликларни иш билан таъминлаш мақсадида ушбу қарорни қабул қилган.

Uzbekistan Is My Second Home имиграцион визаси жорий этилади
20 июн 2020, 16:50

Uzbekistan Is My Second Home имиграцион визаси жорий этилади

Ўзбекистонда даромадлари юқори ва академик ютуқлари кўп бўлган одамларни жалб қилиш учун янги — Uzbekistan Is My Second Home иммиграцион виза тури ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, сайёҳлик тўловларини ҳисобга олишнинг ягона тизими ҳамда иккита халқаро назорат-ўтказиш пунктида Fast Track механизми жорий қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг