Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институти шаҳар марказидан Сергели туманига кўчирилиши мумкин.

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати мутахассиси Гулноза Қосимованинг «Газета.uz»га маълум қилишича, расмийлар ушбу лойиҳани муҳокама қилмоқда.

«Лойиҳа ҳозирча муҳокама қилинмоқда, бунинг [университет биноларини кўчириш] эҳтимоли бор, аммо ҳозирча аниқ қарор йўқ. Лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. Агар у тайёр ва тасдиқланса, албатта сизга хабар берамиз», — деди у.

ТДИУ Ислом Каримов кўчасида, молия муассасасининг асосий биноси эса Амир Темир кўчасида жойлашган.

Тошкент молия институти. Фото: smapse.ru.Тошкент молия институти. Фото: smapse.ru.

«Газета.uz» манбасига кўра, ҳукумат ўрта муддатли истиқболда давлат харажатларини оптималлаштириш учун айрим йўналишларни қайта кўриб чиқиш ва қисқартириш билан ушбу икки олий таълим муассасасини бирлаштириш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда. Умуман олганда, келгусида университетларни сиғими ва илмий салоҳиятидан келиб чиқиб, босқичма-босқич катталаштириш (бирлаштириш) режалаштирилган.