Тошкент шаҳрида 11-йўналишда ҳаракатланаётган King Long автобуси 31 январь куни эрталаб йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу бўйича видео ва суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ҳодиса Учтепа туманидаги 18-автобус саройи олдида содир бўлган. 2022 йил декабрь ойида президент ушбу паркка ташриф буюрган, шундан сўнг пойтахт учун катта сиғимли автобуслар харид қилинганди.

Ёғингарчиликлар кўп бўлгани сабабли йўл қопламаси чўкиб қолган. Автобус сирғаниб кетиши оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги қияликка машинанинг орқа қисми тушиб кетган.

Ҳодиса вақтида автобусда йўловчилар бўлмаган. Қурбонлар йўқ. «Тошшаҳартрансхизмат» компаниясининг билдиришича, автобусга шикаст етмаган.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат».Фото: «Тошшаҳартрансхизмат».

Автобус махсус техника ёрдамида чиқариб олинган. Видеода жараён пайтида кўп сонли эркаклар автобусни итариб чиқаришга ёрдам берганини кўриш мумкин.

Автомобиль йўнанишга қайтди, йўловчиларга хизмат кўрсатилмоқда, дейилади хабарда.