30 йил давомида Fido-Biznes`нинг устувор йўналиши — Ўзбекистон банк сектори учун дастурий ечимларни ишлаб чиқиш ва техник қўллаб қувватлашдир. Компания томонидан яратилган интеграллашган автоматлаштирилган банк тизими — ИАБТни республиканинг кўпгина банклари муваффақиятли ишлатиб келмоқда.

ИАБТ 2009 йилда SWIFT тўлов тизими билан Интеграциялаштирилган бўлса ҳам, 2024 йилгача компания SWIFT тўлов тизимининг бизнес ҳамкори мақомига эга эмас эди.

2021 йилда Fido-Biznes Ўрта Осиёда биринчилардан бўлиб халқаро ҳисоб-китобларнинг янги стандарти бўлган Global Payments Innovation (SWIFT GPI) технологиясини қўллаб қувватлади. Энди компания Узбекистонда SWIFT тизимининг бизнес ҳамкори сифатида расмий мақомга эга бўлди.

SWIFT`нинг бизнес ҳамкори мақомини олиш Fido-Biznes ва унинг банк мижозларига янги имкониятларни тақдим этади. Энди SWIFT ҳужжатлари ва техник ёрдами, шунингдек SWIFT`га мос ечимларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказишни тезлаштириш учун воситалар ишлаб чиқувчига тақдим этилди.

«Fido-Biznes компанияси SWIFT МХ/ISO 20022 нинг янги хабар форматларини қўллаб қувватлаш устида ишламоқда. Бу ИАБТ тизимининг SWIFT тизими билан ишлаш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради, ҳамда ишлаб чиқувчи ечимларини мижоз-банклари учун ҳавфсизроқ ва қулайроқ қилади. SWIFT`нинг бизнес ҳамкори мақомини олиш бизнинг ютуқларимизни ижобий баҳолаш ва ИАБТ тизимининг юқори сифатини тан олинишидир», — деди Fido-Biznes компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича менежери Фарида Дадажанова.

Телефон: (+998) 78−150−65−50, (+998) 71−150−65−56.

Сайт: fido-biznes.uz
Instagram: @fb_careers
LinkedIn: fido-biznes-uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.