28 декабрь куни Тошкент шаҳри халқ депутатлари кенгаши шаҳар ва ундаги туманларнинг 2024 йилги бюджетини тасдиқлади. Кенгаш раиси томонидан имзоланган Тошкентнинг бош молиявий ҳужжати жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинмади.

Кенгаш сессияси 27 декабрь куни бўлиб ўтди, бироқ йиғилиш жонли эфирда кўрсатилмади, ёзиб олинган видеоси ҳам ҳеч қаерда эълон қилинмади. Ҳокимлик Telegram каналида эълон қилинган пресс-релизда 2024 йилги бюджет қабул қилиниши ҳақида сўз бормаган. Хабарда таъкидланишича, депутатлар 2023 йилнинг тўққиз ойи якунлари бўйича бюджет ижросини кўриб чиққан, бироқ бу ҳужжат E-Qaror`да эълон қилинмаган ёки яширин шаклда жойланган.

Кўрсаткичлар2023 йил прогнози
2024 йил прогнози
1.
Ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ), млрд сўм
176 212,10
210 726
2.
ЯҲМ ўсиши, %
6,3
7,1
3.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиши, %
6,2
6,4
4.
Хизмат кўрсатиш соҳасининг ўсиши, %
16,5
11,1
6.
Қурилиш ишларининг ўсиши, %
6,2
6,7

Прогнозга кўра, ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) 7,1 фоизга (2023 йил учун 6,3 фоиз прогноз қилинганди) — 210,73 трлн сўмгача (176,2 трлн сўм), саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,4 фоизга (6,2 фоиз), хизмат кўрсатиш соҳаси — 11,1 фоизга (16,5 фоиз), қурилиш — 6,2 фоизга (6,2 фоиз) ўсади.

Пойтахт бюджети туманларни ҳисобга олмаганда 8,08 трлн сўм миқдорида прогноз қилинмоқда, бу ўтган йилги кўрсаткичдан (6,41 трлн сўм) 26 фоизга кўп. Ҳудудларни ҳисобга олган ҳолда — 9,16 трлн сўм.

Кўрсаткичлар
2023 йил
2024 йил
Ўсиш (%)
Жами

6 414 010 365
8 077 400 964
25,9
1.
Юридик шахслар учун фойда солиғи585 048 019
796 235 220
36,1
2.
Жисмоний шахслар учун даромад солиғи
751 998 080
1 530 800 260
103,6
3.
Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёнилғиси ва газ сотишдан олинадиган солиқ
321 083 000
427 394 000
33,1
4 .
Юридик шахслар учун мол-мулк солиғи
932 863 000
1 248 523 000
33,8
5 .
Юридик шахслар учун ер солиғи
714 780 000
712 648 000
-0,3
6.
Айланмадан олинадиган солиқ788 871 000
711 945 039
-9,8
7.
Давлат божи
657 141 000
606 035 000
-7,8
8 .
Жарималар
474 544 000
618 559 000
30,3
9 .
Давлат ташкилотларининг соф фойдасидан олинадиган даромадлар
166 180 000
394 364 831
137,3
10 .
Тўловлар
428 399 000
487 838 000
13,9
11.Хусусийлаштириш
100 000 000
29 200 000
-70,8
12.
Металл бўлмаган қурилиш материаллари учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ
20 630 000


13.
Мобил алоқа хизматларидан акциз солиғи бўйича тушумлар
81 987 795
201 397 128
145,6
14.
Алкоголли маҳсулотлар, шу жумладан, пиво учун акциз солиғи
191 139 648
222 740 969
16,5
15.
Тамаки маҳсулотларига акциз солиғи
199 345 823
89 720 517
-55,0


Агар ўтган йили бюджет даромадларининг асосий қисми юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи (932,9 млрд сўм) даромадлари ҳисобидан шакллантирилиши режалаштирилган бўлса, янги йилда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШОДС) ҳисобидан шакллантирилади — 1,53 трлн сўм. Прогнозларга кўра, даромад солиғи тушумлари икки баравар кўпаяди (2023 йилда бу миқдор 752 млрд сўм бўлиши кутилган эди).

Бюджет даромадларининг иккинчи асосий манбаи юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўлиши керак — 1,25 трлн сўм (+33 фоиз).

Кейинги ўринда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи — 796,2 млрд сўм (585 млрд сўм), тушум 36 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, давлат ташкилотларининг соф фойдаси — 394,4 млрд сўм (+2,4 баравар) ва мобил алоқа хизматларига солинадиган акциз солиғи — 201,4 млрд сўм (+2,5 баравар) ҳам кескин ўсиши прогноз қилинмоқда.

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи — 712,6 млрд (-0,3 фоиз), айланмадан олинадиган солиқ — 711,9 млрд сўм (-9,8 фоиз), давлат божи — 606 млрд сўм (-7,8 фоиз), тамаки маҳсулотларидан олинадиган акциз солиғи — 89,7 млрд сўм (2 баробардан ортиқ) ҳажми камайиши кутилмоқда.

Хусусийлаштириш ишларидан 29,2 млрд сўм олиш кўзда тутилган, жорий йилда бу кўрсаткич 100 млрд сўм эди.

Тошкент шаҳри ва туманлари бюджетининг 2024 йилдаги даромадлари ва харажатлари прогнозлари

№.
Шаҳар ва туманларнинг номлари
2023 йил учун прогнозлар
2024 йил учун прогнозлар
Ўсиш, %

Жами
7 739 304 365
9 677 188 925
25,0
1 .
Тошкент
6 414 010 365
7 563 542 350
17,9
2.
Шайхонтоҳур тумани
118 017 000
139 466 961
18,2
3.
Учтепа тумани
124 639 000
154 517 000
24,0
4 .
Чилонзор тумани
127 654 000
153 846 000
20,5
5 .
Миробод тумани
93 697 000
120 121 000
28,2
6.
Мирзо Улуғбек тумани
137 095 000
168 227 000
22,7
7.
Яккасарой тумани
73 992 000
100 504 000
35,8
8 .
Олмазор тумани
133 872 000
154 485 000
15,4
9 .
Яшнобод тумани
136 638 000
161 928 000
18,5
10 .
Сергели тумани
108 642 000
125 483 000
15,5
11.Бектемир тумани
60 311 000
67 068 000
11,2
12 .
Юнусобод тумани
139 497 000
174 544 000
25,1
13 .
Янгиҳаёт тумани
71 240 000
79 598 000
11,7

Тошкент шаҳрига республика бюджетидан қўшимча 513,86 млрд сўмлик трансфертлар олинади, бу эса пойтахт бюджетининг харажатлар қисмида ўз аксини топади.

2024 йилга мўлжалланган бюджет даромадлари ва харажатлари прогнозлари барча ҳудудларда ва алоҳида Тошкент шаҳрида 2023 йил прогнозига нисбатан ўсди. Хусусан, Яккасарой (+35,8 фоиз), Миробод (+28,2 фоиз) ва Юнусобод (+25,1 фоиз) туманларида энг юқори ўсиш кутилмоқда.

Учтепа тумани бюджети (153,5 млрд сўм) Чилонзор тумани бюджетидан (153,8 млрд сўм) кўп бўлди.

Тошкент шаҳар бюджетининг биринчи яримйилликдаги харажатлари таҳлили шуни кўрсатдики, ҳокимлик кам таъминланган оилалар, мактаб, боғча ва шифохоналарни таъмирлаш учун белгиланганидан камроқ маблағ ажратган. Лифтларни яхшилаш ва таъмирлаш харажатлари ҳам камайди, аммо қурилиш ва «бошқа мақсадлар» учун харажатлар кўпайди.