Ўзбекистон Президентининг тегишли фармойишига мувофиқ Давлетова Нозимахон Элдаровна Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Ушбу тайинловга қадар Нозимахон Давлетова Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган.

Нозима 2011 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия унивeрситeтинининг (ЖИДУ) Халқаро муносабатлар факультетини тамомлаган. 2011−2013 йилларда Сукуба университетида Халқаро муносабатлар мутахассислиги буйича магистратурада таълим олган. 2015 йилдан ЖИДУ «Халқаро муносабатлар» кафедраси ўқитувчиси лавозимида ишлаган.

Аввалроқ Давлат санъат ва маданият институти доценти ҳамда «Эзгу-фильм» киностудияси бош режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов Президент администрацияси ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш шўъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланганди.