Жиноий вазиятни яхшилашга қаратилган «Долзарб 40 кунлик» профилактик тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрида яна беш нафар шахс жиноий фаолиятда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳибсга олинганлар рўйхати:

  • Алибек Шахруллоевич Файзиев (1985 йилда туғилган) — Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш / 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади);
  • Азиз Набиджанович Нурматов (1987) — 165-модда (Товламачилик)нинг 2-қисми (5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади);
  • Олимжон Шухратович Амонов (1990) — 273-модданинг 5-қисми;
  • Боҳодир Акмал ўғли Қодиров (1992) — 277-модда (Безорилик / БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади);
  • Бобур Ботир ўғли Исмоилов (1992) — 277-модда 3-қисми (3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади).

Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, тергов давом этмоқда.

Ушбу шахс ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган, уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотга эга бўлган фуқаролардан 71−206−45−69, 71−206−49−46, 102 телефон рақамларидан бирига ёки 99−370−73−94 Telegram манзилига мурожаат қилиш сўралган. Ариза берувчининг шахсий маълумотлари махфийлиги кафолатланади.