30 ноябрь, пайшанба куни Хитойнинг Zhang Tong компаниясида ишлаб чиқарилган 20 та автобус Бухорога келтирилди, деб хабар қилди шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ушбу автобусларни шаҳар жамоат транспорти тармоғи учун харид қилиш учун 1,3 миллион доллар миқдорида кредит ажратилди. Уларнинг ҳар бири 30 ўринга мўлжалланган.

«Автобус салони тўлиқ кузатув камералари билан таъминланган. Энг асосийси, автобус салонида йил давомида сифатли хизмат кўрсатиш учун иситиш ва совитиш тизимлари ҳам мавжуд. Бундан ташқари, имконияти чекланган фуқароларнинг чиқиб тушиши учун зарур шароитлар, ойналарининг қуёш нуридан асровчи плёнкалар билан жиҳозланган, Шунингдек, автобус ичидаги йўловчиларни сонини аниқлаш тизими йўлга қўйилган», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Янги автобуслар 5 декабрдан Бухоро кўчаларида ҳаракатланишни бошлайди.

Шаҳар ҳокимлигининг таъкидлашича, 2024 йил июлига қадар вилоятга яна 80 та шундай автобус етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.