Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 28 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда ички ишлар органлари ходимларининг иш фаолиятига оид фото ва видеолавҳаларни «обрўсизлантириш мақсадида» интернет тармоғида эълон қилганлик учун жавобгарлик назарда тутилган қонунни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди. «Газета.uz» бунга эътибор қаратди. Ҳужжат Сенат муҳокамасига юборилди.

Эътиборлиси, мазкур қоида ушбу соҳага тегишли бўлмасада, «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш муносабати билан» кодексларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига киритилган.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти раҳбариятиИчки ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти раҳбарияти

Ички ишлар вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги 195−2-моддани киритишни таклиф қилмоқда, унга кўра ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажариши вақтида олинган сурат ва видеоларни уларни обрўсизлантириш ёки ҳақорат қилиш мақсадида интернетда жойлаштириш базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида (1 декабрдан — 17 миллион сўм) жарима солишга ёки 15 суткагача қамоққа олишга сабаб бўлади.

Қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида депутат Дониёр Ғаниев мазкур қоида Ўзбекистон президенти томонидан олиб борилаётган очиқлик сиёсатига, «Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» тамойилига зид эканини, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идораларида аҳоли ва юрт хавфсизлигини таъминловчи минглаб ватанпарвар ходимлар фаолият юритаётгани, бироқ улар орасида мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузаётган ходимлар ҳам борлигини таъкидлади.

дониёр ғаниев, иив, суратга олиш, қонунчилик палатаси

«Бу ходимларнинг руҳий ҳолатини яхшилашга олиб келиши мумкин деб ўйлашингиз мумкин. Йўқ, бу акс натижа беради. Биз ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, хусусан, ички ишлар ходимлари фуқароларнинг ҳақиқий таянчи, дўсти ва ҳимоячиси бўлган институтга айланишини истаймиз», — деди Дониёр Ғаниев.

Депутатнинг сўзларига кўра, агар шундай меъёр қабул қилинса, «фуқароларнинг ички ишлар органлари ходимларига нисбатан бўлган ҳурматини қўрқув, ишончини шубҳа, севгиси ўрнини нафрат эгаллашига хизмат қилади».

Дониёр Ғаниев қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда муҳокама қилиш чоғида ҳамкасбларидан ушбу модда юзасидан ҳам фикр билдиришни сўради.

дониёр ғаниев, иив, суратга олиш, қонунчилик палатаси

Депутат Умид Жабборов мазкур ҳужжат концептуал шаклда қабул қилинганда бунга мутлақо қарши эканини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар таркибига 5−6 та тузилма (Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати) киради. Унинг сўзларига кўра, мазкур норма йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси номига мантиқан тўғри келмайди.

Парламент аъзоси, шунингдек, фотосурат ва видеоларни олган шахснинг мақсади айнан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини «обрўсизлантириш ва ҳақорат қилиш» эканлигини аниқлаш қандай режалаштирилаётгани ҳақида сўради.

Унинг сўзларига кўра, 2022−2025 йилларда Ўзбекистонда давлат хавфсизлиги тизимини ривожлантириш стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»да оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари ва интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ваколатли давлат органлари ходимларини обрўсизлантириш ҳолатларининг олдини олиш ва уларга барҳам беришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш назарда тутилган.

«Бу концепцияда айни обрўсизлантириш бор, лекин ҳақорат қилиш масаласи йўқ. Ҳақорат ҳақидаги қисмни чиқариб ташлашни таклиф қиламан», — деди Умид Жабборов.

дониёр ғаниев, иив, суратга олиш, қонунчилик палатаси

Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Шириновнинг қайд этишича, обрўсизлантириш бўйича қисм ҳеч қандай тарзда ошкор этилмаган ва бу ҳаракат нимани назарда тутаётгани аниқ эмас. Шунингдек, у ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини фото ва видеога олиш қонун билан тақиқланмаганига эътибор қаратди.

Депутат Жиноят кодексининг 192-моддасидаги (рақобатчини обрўсизлантириш) — қасддан ёлғон, нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш — деган тушунчадан фойдаланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195−2-моддасини қуйидаги таҳрирда баён этишни таклиф қилди:

«Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг, улар ўз хизмат бурчларини яъни жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ хизмат вазифаларини бажариш чоғида олинган фото ва видеотасвирларни уларни обрўсизлантириш мақсадида, яъни ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни интернет тармоғида жойлаштириш…»

Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ҳар қандай фуқаро, жумладан, ҳайдовчи ҳам ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини суратга олиши ва видеога олиши мумкинлигини алоҳида таъкидлади.

дониёр ғаниев, иив, суратга олиш, қонунчилик палатаси

«Суратга олаверсин, керак бўлса, ўзида [тасвирларни] сақлаб қўйсин… Керак бўлса, судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва айбсизлигини исботлаш учун фойдалансин. Керак бўлса, [онлайн] жойлаштирсин, лекин бундан ғаразли мақсад бўлмаслиги, идорани обрўсизлантирадиган маълумотлар — ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар эълон қилинмасин», — деди Қонунчилик палатаси спикери.

Депутат Дониёр Ғаниевнинг таъкидлашича, алоҳида модда бўлгани учун ҳақорат ҳақидаги қисм чиқариб ташланган. Ёлғон маълумот тарқатиш бўйича ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202−2-моддасида (шахс қадр-қимматини камситиш ёки обрўсини камситишга олиб келадиган ёлғон маълумотларни, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернетда тарқатиш) алоҳида қайд этилган.

«Агар биз ҳозир маълум моддани маълум бир касб эгалари учун қўшадиган бўлсак, бу прецедент очиб беради. Эртага ҳар бир касб учун янги модда ёзишимиз керакми? Шифокорларни обрўсизлантириш учун, педагогни обрўсизлантириш учун. Ахир, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202−2-моддаси турибдику, у ҳаммага — ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига, шифокорларга, давлат хизматчиларига, давлат хизматига алоқадор бўлмаган шахсларга ҳам тегишли», — деди у.

Парламент қуйи палатаси депутати жазонинг оғирлигига ҳам тўхталиб ўтди: 202−2 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда (ёлғон маълумот тарқатиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима солишни назарда тутади, лекин у ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими бўлса (таклиф этилаётган 195−2-модда) 15 сутка қамоққа олиб келиши мумкин.

«Энг қизиғи, Жиноят кодексига кўра, кимгадир тўғридан-тўғри туҳмат қилсангиз, унда ҳам қамоққа билан жазоланмайсиз», — дея таъкидлади Дониёр Ғаниев.

Депутат Жаҳонгир Шириновнинг айтишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202−2-моддасида фақат ёлғон маълумот тарқатиш кўзда тутилган бўлса, бошқа элементлар — бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш олиб ташланган.

Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22-моддасига кўра, маъмурий жазонинг мақсади ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, яъни профилактика.

«Бугунги кунда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202−2-моддаси, афсуски, профилактика билан шуғуллана олмаяпти. Бу ҳуқуқ-тартибот ходимларига тегишли десак, аҳоли бундан хабардор бўлади, профилактика аҳамияти ҳам юқори бўлади», — деди Ширинов.

Спикер Нурдинжон Исмоилов Шириновни қўллаб-қувватлаб, 15 суткалик ҳибсга олиш тарзидаги жазони «қилмаса ҳам бўлмайди» деб айтди.

Айрим депутатлар мақоланинг таъсирини нафақат интернетга, балки телекоммуникация тармоқлари ва оммавий ахборот воситаларига ҳам кенгайтиришни таклиф қилишди. Уларнинг фикрича, эртага босма нашрларда ҳуқуқ-тартибот органи ходимига нисбатан туҳмат қилувчи маълумотлар чоп этилса, ҳуқуқбузар жазодан қутулиб қолади. Бироқ, ушбу тузатиш мақоланинг якуний матнига киритилмади.

Овоз бериш жараёнида ўзгартишларни 94 депутат қўллаб-қувватлади, 2 нафари қарши, 3 нафари бетараф, 7 нафари овоз бермади.

Дастлабки реакциялар

«Газета.uz»нинг қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиш якунлари бўйича материали эълон қилинганидан сўнг, Телеграм каналларида жамоатчиликнинг муносабати пайдо бўлди.

«Бу жуда ёмон фикр. Биринчидан, у ҳокимиятни танқид қилгани учун чексиз муддатга манипуляция қилиниши ва қамоққа олиниши мумкин. Аммо биз юзлаб ҳолатларни эслашимиз мумкинки, ходимлар ҳақиқатда қонунни бузган ва фотосуратлар ва видеоларни нашр этиш ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг ягона имконияти эди», — деб ёзди журналист Никита Макаренко.

Блогер Davletovuz ушбу тузатишни «очиқликка бир тарсаки» деб таърифлади.

Bakiroo канали муаллифининг таъкидлашича, қонун лойиҳаси ҳеч қандай жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмаган ва бу борада жамоатчилик фикри олинмаган. «Обрўсизлантириш ва ҳақорат учун қонунчиликда жазо бор. Нормал ҳуқуқий давлатда бу қоидалар барча учун амал қилади. Агар полиция ё ички ишлар ходимлари учун учун алоҳида қоидаларни белгилаш бошланса, куч, маъмурий ресурслар ва маблағлар нотенг тақсимлангани, айниқса мустақил суднинг йўқлиги шароитида фуқароларни репрессив аппаратга „гаровга топшириб“ қўйган бўламиз», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг март ойида Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг розилигисиз фаолияти акс этган фотосуратлар ва видеоларни интернетда жойлаштиришни тақиқлашни таклиф қилган эди. Бунинг асоси сифатида президентнинг ёпиқ фармони борлиги айтилган. Жамоатчилик бу таклифни «орқага қадам» деб ҳисоблаганди.