Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига саралаш турнирининг иккинчи босқичи доирасидаги иккинчи ўйинда Эрон билан дуранг ўйнади. 21 ноябрь куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтган ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.

Эронликлар биринчи бўлиб ҳисобни очишди — 14-дақиқада ҳимоячи Рамин Резаэян ўнг қанотдан зарба йўллади, дарвозабон Ўткир Юсупов хатога йўл қўйди ва гол ўтказиб юборди. Иккинчи гол эса 38-дақиқада Португалиянинг «Порту» ва Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Меҳди Тареми дарвозабон билан яккама-якка чиқди ва дарвозани аниқ нишонга олди.

Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи бўлимда «камбек»ни амалга оширди. Дастлаб ярим ҳимоячи Остон Ўрунов рақибнинг муваффақиятсиз узатмасидан унумли фойдаланиб, 52-дақиқада тўпни дарвозага йўллади. Учрашув охирига келиб, ҳужумчи Игорь Сергеев захирадан майдонга тушиб, бир дақиқадан сўнг — 83-дақиқада Ўруновнинг узатмасини голга айлантирди ва ҳисобни тенглаштирди.

«E» гуруҳида Эрон 4 очко билан биринчи ўринни сақлаб қолди. Ўзбекистон 4 очко билан иккинчи, параллель ўйинда дуранг ўйнаган (2:2) Туркманистон ва Гонконг (1 очко) учинчи ва тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Шу тариқа, сўнгги 13 та тўқнашувда миллий терма жамоа Эрон дарвозасига биринчи марта иккита гол урди ва 2012 йилнинг ноябридан буён расмий ўйинда илк голини киритди. Умуман олганда, ўзбекистонликлар бу қарама-қаршиликда атиги битта ғалабага эришган, 2-марта дуранг ўйнаган ва 10-марта мағлубият аламини тотган. Ўзбекистон терма жамоаси рақиб дарвозасига 5 та тўп киритиб, 18 та тўп ўтказиб юборган.

Ўзбекистон навбатдаги ўйинини Осиё Кубоги гуруҳ босқичи доирасида 13 январь куни Сурияга қарши ўтказади.

Видео

Ўйиннинг тўлиқ видеоси

Таркиблар

жч-2026 саралаш, ўзбекистон - эрон, футболжч-2026 саралаш, ўзбекистон - эрон, футбол

Фото

жч-2026 саралаш, ўзбекистон - эрон, футбол