10 ноябрь куни соат 8:00 да пойтахтнинг Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида MAN автобуси ва Nexia-1 автомобиллари иштирокида ЙТҲ рўй берди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Махтумқули кўчаси Ашхобод боғи чорраҳасида 21-сонли автобус йўл қатнов қисмининг чап бўлагида тўхтаб турган енгил автомобилнинг орқа қисмига бориб урилган. Қайд этилишича, бу ҳолатда Nexia ҳеч қандай авария ҳолатини англатувчи белгиларини қўймасдан ва авария чироқларини ёқмасдан турган.

Ҳодиса оқибатида Nexia ҳайдовчиси енгил жароҳат олган. Иккала транспорт воситасига ҳам техник шикаст етган.