Комилжон Собирович Комилов Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар берди ҳокимлик матбуот хизмати.

Комилжон Комилов 1980 йилда Олтинкўл туманида туғилган. 2000 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини ҳамда 2002 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини ўқитувчиликдан бошлаб, таълим соҳасида бир қанча раҳбар лавозимларида ишлаган.

Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар у Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти ректори лавозимида фаолият юритган.

Комилжон Комилов 2022 йилнинг ферлада тайинланган Насибулла Мўминовнинг ўрнини эгаллади. У эса Асака тумани ҳокими лавозимида иш бошлади.