Насибулла Мўминов Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Насибулло Мўминов.

Бунгача у Андижон вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Бундан ташқари, Андижон вилоятининг 2 туманига янги ҳокимлар ҳам тайинланди, дея Daryo хабар бермоқда.

Вилоятнинг Хўжаобод туманига Ўткирбек Шукуров ҳоким этиб тайинланди. Бунга қадар у вилоят ҳокимининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ўткирбек Шукуров.

Пахтаобод туманига эса Элёрбек Усмонов ҳоким бўлди. Тайинловга қадар у Марказий Банкнинг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи эди.

Элёрбек Усмонов.