Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Пара Осиё ўйинларининг 4-куни натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 6-ўринга тушди. Аввалги кунлар ҳисоботи билан қуйида танишиш мумкин. Мамлакат Марказий Осиё давлатлари орасида етакчиликни сақлаб қолмоқда.

параосиё ўйинлари

4-кун ҳисоботини тақдим этамиз:

Олтин медаль:

Пара сузиш бўйича эркаклар ўртасида чалқанча усулда сузиш баҳсларида Кирил Паньков олтин медаль олди.

Пара енгил атлетикачи Бобур Омонов ядрони 13,14 метрга улоқтириб, Пара Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди. У Токиода ўтган паралимиада ҳам олтин медалга эга чиққанди.

Яна бир Пара Осиё рекордини Нурхон Қурбонова найзани 18,95 метрга улоқтириб янгилади. олтин медалга сазовор бўлди. Спортчи 2020 йилги паралимия ўйинларининг кумуш медали соҳиби ҳамдир.

Кумуш медаль:

Музаффар Турсунхўжаев чалқанча усулда сузиш баҳсларини иккинчи ўринда якунлади.

Пара пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида -67 кг вазн тоифасидаги баҳсларда Қудратой Тошпўлатова 116 кг тошни ўзига бўйсундирди.

Бронза медаль:

Пара велоспортнинг эркаклар ўртасида 19 км масофага ўтказилган шоссе пойгаларида Боймурод Явқочев бронза медални қўлга киритди.

200 метрга югуриш баҳсларида иштирок этган Асила Мирзаёрова маррага учинчи бўлиб етиб келди. Бир кун аввал у узунликка сакраш баҳсларида тенгсиз деб топилганди.