Япония пойтахти Токиода бўлиб ўтаётган Паралимпиада-2020 ўйинларида пара-енгил атлетика бўйича F54 тоифасида аёллар ўртасида найза улоқтириш баҳсларида ўзбекистонлик Нурхон Қурбонова кумуш медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Спортчи мазкур машқда 18.38 метр натижасини қайд этган. Эслатиб ўтамиз, Нурхон Қурбонова ядро улоқтириш секторида бронза медалига ҳам сазовор бўлган эди.

Бу Ўзбекистон делегациясининг жорий Паралимпиададаги бешинчи кумуш медали бўлди. Шунингдек, мамлакат ҳисобида 7 та олтин ва 6 та бронза медаллари ҳам мавжуд.