21 август куни Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси этиб тайинланган Умид Шодиев Тошкентдан Парижга учиб кетди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Бунга қадар Умид Шодиев Нью-Йоркда БМТ қошидаги Ўзбекистоннинг доимий ваколатхонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

Илгари (2008 йилдан) Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси сифатида Лола Каримова-Тиллаева фаолият кўрсатган. У мазкур лавозимни тарк этиши ҳақида 2 февралда маълум қилган.