Нилуфар Анваровна Аллабергенова Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. Бу Тошкентдаги туманлардан бирига биринчи марта аёл раҳбарлик қилиши ҳисобланади.

Янги ҳоким 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Тошкентнинг Яшнобод, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида прокурор ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2019 йилдан шу кунга қадар Яккасарой тумани прокурори сифатида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил сентябрь ойидан буён Яккасарой тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Анвар Сайфутдинов Миробод туманига ҳоким этиб тайинланганди.

2020 йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳри прокурори Юнус Ражабий маҳалласида 81 туп дарахт кесилгани ортидан Нилуфар Аллабергеновага ҳудудда қонунлар ижроси устидан етарлича прокурор назорати ўрнатилмагани учун ҳайфсан берган эди.