Анвар Назарович Сайфутдинов Тошкент шаҳри Миробод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

У 2019 йил сентябрь ойидан бери Яккасарой тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

Анвар Сайфутдинов 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2005 йилда Тошкент давлат техника университетини, 2009 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Илгари у Navro’z-FT компанияси ижрочи директори лавозимида ишлаган, шунингдек, Sanico Trading хусусий корхонаси, Shinkonrakttorg шуъба корхонаси ва Sanico Group компаниясида раҳбар лавозимларда фаолият юритган.