Президентнинг тегишли қарори билан соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Хаджибаев Абдуҳаким Мўминович Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдуҳаким Хаджибаев ўз фаолиятини оддий хирургликдан бошлаган. Сўнгги йигирма йил давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори, Шошилинч тиббий ёрдам врачлар ассоциацияси раиси, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ва уч маротаба соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

2003 йил «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» унвони ҳамда 2020 йил «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган.

Президент қарори асосида соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига Иноятов Амрилло Шодиевич тайинланмоқда.

абдуҳаким хаджибаев

Амрилло Иноятов. Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

У бунга қадар президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Тиббиёт фанлари доктори, доцент Амрилло Иноятов бундан аввал Бухоро давлат тиббиёт институти ректори лавозимида ишлаган.