Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

«Газета.uz» мухбири хабар беришича, давлат раҳбари бундан буён соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятига, унинг кадрлар масаласига ҳеч ким аралашмаслигини таъкидлаган.

«Бундан буён соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятига, унинг кадрлар масаласига ҳеч ким аралашмайди. Бош шифокорлар, врач ёки бошқа тиббиёт ходимлари уларга тегишли бўлмаган бирорта қўшимча ишларга жалб қилинмайди. Президент ва бош вазирдан бошқа бирорта раҳбар вазир ва унинг ўринбосарларини йиғилишларга чақириши тақиқланади. Бу талаб жойларда ҳокимларга ҳам тегишли», — деди президент.

«Мен ўзим вазир Абдухаким Хаджибаевни танладим. Вазир қатъий ва талабчан бўлиши лозим. У тизимдаги вазиятни яхши билади», — деди Шавкат Мирзиёев.