«ҳодиса» тегли мақолалар


Самолёт бортида тартибни бузган шахс Тошкент аэропортида жаримага тортилди
24 октябр 2023, 19:34

Самолёт бортида тартибни бузган шахс Тошкент аэропортида жаримага тортилди

Тошкент аэропортида Москвадан учиб келаётган самолётда маст ҳолда йўловчиларга ва борт кузатувчиларига халал берган шахс қўлга олинди. У 990 минг сўм миқдорида жарима тортилди.

Қашқадарё вилоятида бир эркак балиқ ови вақтида чўкиб кетди
13 октябр 2023, 22:32

Қашқадарё вилоятида бир эркак балиқ ови вақтида чўкиб кетди

Қашқадарёнинг Миришкор туманида бир эркак балиқ овлаш вақтида чўкиб кетди. Унинг жасади Сечанкўл сунъий сув омборидан топилган. Суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Тошкент метросида талаба қиз ўзини рельс устига ташлади
13 октябр 2023, 19:17

Тошкент метросида талаба қиз ўзини рельс устига ташлади

«Алишер Навоий» метро бекатида пойтахтдаги ОТМлардан бирида ўқийдиган 18 ёшли талаба қиз поезд яқинлашиб келаётган вақтда ўзини рельс устига ташлади. Машинист поездни тўхтата олди, ИИО ходимлари қизни платформа устига олиб чиқишди. Қиз жароҳат олмади.

«Москва-Тошкент» рейси бортида йўловчи вафот этди
6 октябр 2023, 19:39

«Москва-Тошкент» рейси бортида йўловчи вафот этди

Москвадан Тошкентга учаётган Uzbekistan Airways самолёти йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Урганчга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Эркак бортда вафот этди.

СамДУ Каттақўрғон филиалида плита қулашидан 6 нафар талаба қиз жароҳатланган — Бош прокуратура
4 сентябрь 2023, 20:13

СамДУ Каттақўрғон филиалида плита қулашидан 6 нафар талаба қиз жароҳатланган — Бош прокуратура

Бош прокуратура матбуот хизмати СамДУ Каттақўрғон филиалида бино томининг плитаси қулаши натижасида 6 нафар талаб қиз жароҳат олганини маълум қилди. Университет икки нафар қиз жароҳат олгани ҳақида хабар берган эди. Бино қурилиши ва таъмирланиши ҳолати мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.

Тошкентда аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг 5 та тўсини қулаб тушди
12 август 2023, 23:30

Тошкентда аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг 5 та тўсини қулаб тушди

Тошкентда аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини бир вақтнинг ўзида қулаб тушди. Расмий хабарларда уларни ўрнатиш пайтида эҳтиётсизликка йўл қўйилгани айтилди. Июль ойи охирида Ўзбекистон президенти қурилиш майдонига ташриф буюрган эди.

Freedom Payments офисига ниқобли одамлар келгани айтилмоқда
3 август 2023, 22:52

Freedom Payments офисига ниқобли одамлар келгани айтилмоқда

Тошкентдаги Freedom Payments (Freedom Pay) хорижий компанияси офисига ниқоб таққан шахслар келгани айтилмоқда. Бир неча ходим ҳибсга олинган. Сабаблари ҳозирча номаълум.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси ва унинг акаси автопарк ходими билан муштлашди
19 июл 2023, 22:43 1

Тошкентда автобус ҳайдовчиси ва унинг акаси автопарк ходими билан муштлашди

Дам олиш куни Тошкентдаги 4-сонли автопаркка шортик ва шиппакда келган автобус ҳайдовчиси ва корхона муҳандиси ўртасида жанжал келиб чиқди. Можарога кейинроқ ҳайдовчининг яқинлари ва бошқалар ҳам қўшилган. Ҳайдовчи, унинг fкаси ва корхона муҳандиси жароҳатланган.

Тошкентда Россия фуқароси ўзини 7-қаватдан ташлаб юборди
13 март 2023, 21:09

Тошкентда Россия фуқароси ўзини 7-қаватдан ташлаб юборди

Тошкент марказида бир киши турар-жой биносининг 7-қаватидаги деразадан ўзини ташлаб ҳалок бўлди. Ўзбекистон Бош прокуратураси унинг Россия фуқароси эканлигини маълум қилди.

Андижонда автобус билан содир бўлган ЙТҲда яна бир жабрланувчи ҳалок бўлди
29 ноябр 2022, 21:15

Андижонда автобус билан содир бўлган ЙТҲда яна бир жабрланувчи ҳалок бўлди

Тошкент-Ўш-Андижон йўлида Isuzu автобуси ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 нафардан 4 нафарга етди. 33 киши шифохоналарда қолмоқда, улардан 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, 5 нафарининг аҳволи оғир.

Россиядаги ҳарбий полигонда сафарбар қилинганларга оммавий ўқ узилди: камида 11 аскар ҳалок бўлди
16 октябр 2022, 15:21

Россиядаги ҳарбий полигонда сафарбар қилинганларга оммавий ўқ узилди: камида 11 аскар ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилоятидаги ҳарбий полигонда сафарбар қилинган аскарларга оммавий ўқ узилди. РФ Мудофаа вазирлиги ҳодисани теракт деб атаб, «МДҲ давлатларидан бири»нинг икки фуқароси ўт очганини маълум қилди. 11 киши ҳалок бўлгани ва 15 киши яралангани айтилмоқда, қурбонлар кўпроқ бўлиши мумкин.

Истанбулда уйлардан бирида содир бўлган портлашда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди
11 октябр 2022, 21:30

Истанбулда уйлардан бирида содир бўлган портлашда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

9 октябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳри Кадикўй туманидаги уйлардан бирида содир бўлган портлаш ва ёнғин натижасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси — 10 ёшли қиз ва унинг 68 ёшли бобоси ҳалок бўлгани аниқланди. Оиланинг яна бир аъзоси шифохонага ётқизилган. Бир қурбоннинг шахси аниқлаштирилмоқда.

Қайнота оилавий жанжал туфайли келинини шафқатсизларча ўлдирганликда гумонланмоқда
5 октябр 2022, 23:08

Қайнота оилавий жанжал туфайли келинини шафқатсизларча ўлдирганликда гумонланмоқда

Бош прокуратура маълумотларига кўра, Фарғона вилоятида 64 ёшли қайнота кечки овқатни тайёрлашдан келиб чиққан оилавий жанжал ортидан ўз келинини ваҳшийларча ўлдирган. Ҳодиса тафсилотлари ошкор қилинди.

Деновдаги мактаб ҳовлисида 3-синф ўқувчиси ўлик ҳолда топилди
28 сентябрь 2022, 20:11

Деновдаги мактаб ҳовлисида 3-синф ўқувчиси ўлик ҳолда топилди

Сурхондарёнинг Денов туманидаги мактаб ҳовлисида 3-синфда ўқийдиган қиз ўлик ҳолда топилди. Прокуратура томонидан «Одам ўлимига сабаб бўлган хавф остида қолдириш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент ИИБ ўқувчиларнинг ташқи кўриниши учун жарима солингани ҳақидаги хабарларни рад этди
23 сентябрь 2022, 23:07

Тошкент ИИБ ўқувчиларнинг ташқи кўриниши учун жарима солингани ҳақидаги хабарларни рад этди

Интернетда мактаб ўқувчиларининг ташқи кўриниши, жумладан соч ва соқоллари учун ота-оналар жаримага тортилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Тошкент ИИБ бу хабарлар «ҳақиқатдан йироқ» эканлигини ва ўқувчиларнинг ташқи кўриниши учун ота-оналар жавобгар эмаслигини маълум қилди.

Тарбияланувчиси сувга чўкиб кетган болалар боғчасининг раҳбар ва ходимлари жавобгарликка тортилади
6 сентябрь 2022, 22:24

Тарбияланувчиси сувга чўкиб кетган болалар боғчасининг раҳбар ва ходимлари жавобгарликка тортилади

Фарғона вилоятида тарбияланувчиси қаровсизлик оқибатида чиқиб кетиб, сувга чўкиб вафот этган болалар боғчасининг барча мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. МТТда талон-торож ҳолатлари ҳам аниқланган.

Маҳкум ва унинг оиласи ИИО ходимларига қаршилик кўрсатишди
15 август 2022, 14:56

Маҳкум ва унинг оиласи ИИО ходимларига қаршилик кўрсатишди

Тошкентда пробация хизматида ҳисобда турувчи маҳкум пичоқ билан ўз билакларини кесиб, профилактика инспекторларига ҳам таҳдид қилди. Жанжалга маҳкумнинг оиласи қўшилиб, профилактика инспекторларининг хизмат кийимларини йиртишган.

Ўзбекистон ҳудудига Афғонистондан бешта реактив снаряд отилди
5 июл 2022, 20:06 1

Ўзбекистон ҳудудига Афғонистондан бешта реактив снаряд отилди

5 июль куни Ўзбекистон чегара ҳудудига Афғонистон ҳудудидан отилгани тахмин қилинаётган 5 та реактив снаряд учиб тушди. Улар портламаган, инсоний қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ.

Наманганлик эркак онлайн қиморда ютқазгани учун ўзини осиб қўйгани айтилмоқда
29 июн 2022, 17:55

Наманганлик эркак онлайн қиморда ютқазгани учун ўзини осиб қўйгани айтилмоқда

Норин туманида яшовчи 33 ёшли фуқаро ўз уйида осилган ҳолда топилди. Унинг онлайн қимор ўйинларидаги ютқазавериши оиласида келишмовчиликларни келтириб чиқаргани ва шу сабабли ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Самарқандда туристларга куч ишлатган икки нафар ИИБ ходими ишдан бўшатилди
3 июн 2022, 14:28

Самарқандда туристларга куч ишлатган икки нафар ИИБ ходими ишдан бўшатилди

Самарқандда қозоғистонлик ва маҳаллий туристларга куч ишлатган, шу жумладан, электрошокер қўллаган Ички ишлар бўлимининг икки нафар ходими ишдан бўшатилди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг