Марказий сайлов комиссияси 9 июль куни бўлиб ўтган муддатидан илгари президент сайлови натижалари тўғрисидаги масалани кўриб чиққанини маълум қилди.

Cайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 15,6 млндан зиёди ёки қарийб 80 фоизи ўз хоҳиши билан муносиб деб билган номзодга овоз берди. Мажлисда сайлов якунлари бўйича баённома тузилди ҳамда сайлов натижаларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Жумладан, сайловда овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 87,05 фоиз овози билан Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси президенти лавозимига сайланганлиги тўғрисида қарор қабул қилинди, дейилади хабарда.

Шунингдек,

  • «Адолат» социал-демократик партиясидан номзод Робахон Анваровна Маҳмудовага сайловчиларнинг 4,43 фоизи,
  • Халқ демократик партиясидан номзод Улуғбек Илёсович Иноятовга 4,02 фоизи
  • Экологик партиясидан номзод Абдушукур Худойқулович Ҳамзаевга 3,74 фоизи ёқлаб овоз берилгани баённомада акс эттирилди.

Бундан ташқари, мажлисда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди.