Ўзбекистонда Қурбон ҳайити муносабати билан 28 июндан 2 июлгача — кетма-кет 5 кун дам олинади. Бу бўйича президент қарорида келтириб ўтилган.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнь — чоршанба кунига тўғри келади ва шу куни Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

2022 йил 23 декабрдаги «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармон билан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 29−30 июнь кунлари, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 1 июль куни қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.

Шундай қилиб,

  • 28 июнь (чоршанба) — Қурбон ҳайити байрами;
  • 29 июнь (пайшанба) — барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
  • 30 июнь (жума) — барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
  • 1 июль (шанба) — дам олиш куни, шу жумладан, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшича дам олиш куни;
  • 2 июль (якшанба) — дам олиш куни ҳисобланади.