2023 йилнинг ўтган 5 ойида Тошкент метрополитенида 68,5 миллион йўловчи ташилди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Йўловчи ташиш кўрсаткичлари бўйича ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 133,5 фозни ташкил этди (51,3 млн йўловчи). Энг кўп йўловчи оқими 15,8 млн нафар йўловчи миқдорида 2023 йилнинг май ойида қайд этилган.

Ойлар кесимида кўрсаткичлар:

  • январь — 10,4 млн;
  • февраль — 13,7 млн;
  • март — 14,6 млн;
  • апрель — 14 млн йўловчи.

Аввалроқ Транспорт вазирлиги янги автобуслар ҳамда катта ва ўта катта сиғимли электробуслар харид қилинганидан кейин Тошкент шаҳрида автобус йўловчилари сони кескин ошганини маълум қилганди. Хусусан, май ойида кунига ўртача 782 минг йўловчи ташилган, бу ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 63 фоизга кўп дегани.