Мисрдан Ўзбекистонга гепатит С касаллигига қарши дорининг навбатдаги партияси етказилди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган гепатит С касаллигига қарши «Даклатасвир» дори воситасининг навбатдаги қисмини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга Uzbekistan Airways авиакомпанияси бепул етказиб берди.

12 мингдан ортиқ мазкур препаратлар Республика вирусология илмий текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади, дейилади хабарда.

Бу дори воситалардан иборат бўлган юк ҳисоб бўйича жорий йилда Ўзбекистонга юборилган саккизинчисидир.

  • Биринчи партия (30 апрель) — 17 минг қути «Даклатасвир»;
  • Иккинчи партия (6 май) — 7,7 мингдан ортиқ «Даклатасвир» ва «Софосбувир» ;
  • Учинчи партия (14 май) — 17 мингдан ортиқ «Даклатасвир»;
  • Тўртинчи партия (21 май) — 17 мингдан ортиқ «Даклатасвир»;
  • Бешинчи партия (28 май) — 17 мингдан ортиқ «Даклатасвир»;
  • Олтинчи партия (4 июнь) — 17 мингдан ортиқ «Даклатасвир»;
  • Еттинчи партия (11 июнь) — 13 минг дона «Даклатасвир».

Ўзбекистон ва Миср соғлиқни сақлаш идоралари 2023−2024 йилларда гепатитга қарши умумий қиймати 4,8 млн долларлик 800 минг дона (40 тоннага яқин) «Даклатасвир» ва «Софосбувир» дори воситаларини Ўзбекистонга бепул етказиб бериш бўйича келишув тузган.