Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Италия президенти Сержо Маттарелланинг таклифига биноан 7 июнь куни расмий ташриф билан Рим шаҳрига келди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

италия, шавкат мирзиёев

Италия пойтахтининг «Фьюмичино» аэропортида Ўзбекистон етакчисининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

италия, шавкат мирзиёев

Олий мартабали меҳмонни Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

италия, шавкат мирзиёев

Ташрифнинг асосий воқеалари эртага, 8 июнь куни бошланади. Шавкат Мирзиёев у ерда Италия президенти Сержо Маттарелла, бош вазир Жоржа Мелони, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Цюй Дунъюй ва бошқа расмий шахслар билан музокаралар ўтказади.

Ташрифнинг ишбилармонлик дастури Миланда бўлиб ўтади — Ўзбекистон президенти Ломбардия провинцияси губернаторини қабул қилади ҳамда Италиянинг етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.