4 июнь куни Жанубий Кореяда старт олган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини Ўзбекистон терма жамоаси 9 та медаль билан якунлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

4 кун давом этган мусобақада ўзбекистонликлар 4 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза — жами 9 та медалга сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида Япония, Хитой ва Ҳиндистондан сўнг тўртинчи ўринни эгаллади.

Олтин медаль:

  • Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш);
  • Хушноза Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш);
  • Дилшода Усмонова (стипль-чез);
  • Ўғилой Норбоева (кўпкураш).

Кумуш медаль:

  • Дунёзод Сайфуллаев (диск улоқтириш);
  • Малика Насриддинова (ядро улоқтириш);
  • Элина Силямиева (босқон улоқтириш);
  • Нодир Норбоев (ўн кураш).

Бронза медаль:

Самандар Маҳмудов (ўн кураш).