«Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» дастури бошловчиси, журналист Нозима Маҳмудова 26 май куни 31 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, журналистда 26 май куни юрак операцияси ўтказилган, шундан сўнг вафот этган.

Нозима Маҳмудова Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети инглиз тили филологияси факультетида ўқиган.

Журналистик фаолиятини 2013 йилда бошлаб, «Тошкент», «Ўзбекистон 24», «Севимли» телеканалларида ишлаган. Ҳозирга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги медиа маркази ва «Ёшлар» телеканалида фаолият олиб бораётган эди.

Унинг бир нафар ўғил фарзанди бор.