Олмалиқ шаҳридаги 21-мактаб ёнида Дамас уриб кетган 14 ёшли ўқувчи қизлардан бири вафот этди. Бу маълумотни «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.

ЙТҲ 15 май куни ҳайдовчининг светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетиб, чорраҳада йўлни кесиб ўтаётган ўқувчи қизларни уриб юборгани сабабли содир бўлган. Ўшанда жабрланганлар Олмалиқ марказий шифохонасига етказилган.

Damas уриб юборган иккинчи жабрланувчи шифохонада даволанмоқда ва унга яқин орада уйга рухсат берилади, дейилади Бош прокуратура хабарида. Тергов давом этмоқда.