Хоразм вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишнинг янги усулларини жорий этишни давом эттирмоқда.

Вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати репортажида айтилишича, янги усул «илғор ривожланган давлатлар тажрибаси» асосида ишлаб чиқилган.

йтҳ, йҳхх, хоразм вилояти

Урганч шаҳрининг мактаб ва боғчалар ёнидаги гавжум кўча ва чорраҳаларида «янги турдаги» горизонталь белгилар қўйилди. Улар айлана шаклида бўлиб, ичида иккита оёқ изи ва STOP ёзуви бор ва сариқ бўёқ билан чизилган. Кўчанинг ўртасида худди шу белгилар оқ фонда қўлланади.

йтҳ, йҳхх, хоразм вилояти

Хабарда айтилишича, мактабларда ўқувчиларга тўрт босқичда кўчани кесиб ўтиш ўргатилади. Қуйида ҳаракат босқичлари келтириб ўтилади.

1. Ўтиш жойига яқинлашиб, болалар янги белгида тўхтаб, чапга, кейин эса ўнгга қарашлари керак.

йтҳ, йҳхх, хоразм вилояти

йтҳ, йҳхх, хоразм вилояти

2. Тартибга солинмаган чорраҳадан транспорт воситалари тўлиқ тўхтаганига ишонч ҳосил қилгандан кейингина йўлни кесиб ўтиш мумкин.

3. Қўллар юқорига кўтарилиб, машиналар тўхтаганига яна бир бор ишонч ҳосил қилинади, шундан сўнг болалар йўлдан ўтишлари мумкин.

йтҳ, йҳхх, хоразм вилояти

4. Ўтиб бўлингач, болалар машиналарга ўгирилиб, «миллий анъаналардан келиб чиққан ҳолда» ҳайдовчиларга миннатдорлик билдиришлари керак.

йтҳ, йҳхх, хоразм вилояти

Видеода болалар ҳайдовчиларга таъзим қилиб, уларга табассум билан қўл силкитишини кўриш мумкин.

йтҳ, йҳхх, хоразм вилояти

«Ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсиз ҳаракатланиш асосларини ўргатиш борасидаги бундай ишлар ёш авлодни йўл ҳаракатининг маданиятли иштирокчиси этиб тарбиялаш, болалар ҳаётини сақлаб қолиш, улар иштирокидаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга хизмат қилади», — дейилади хабарда.

Бундай тадбирлар Жиззах вилоятида ҳам олиб борилмоқда.

Ўтган йили Хоразм ЙҲХБ умумий овқатланиш, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари, автобус саройлари, автотураргоҳлар, автбусларнинг якуний бекатлари, мактаблар олдидаги ва бошқа пиёдалар ўтиш йўлакларига ўқувчи-пиёдаларнинг муляжлари ўрнатилаётгани ҳақида хабар берганди.

йтҳ, йҳхх, хоразм вилояти

Унда айтилишича, «муляжни кўрган ҳар бир ҳайдовчи пиёдаларга, айниқса, болаларга кўпроқ эътиборли бўлади», бунинг натижасида ҳайдовчи «тезликни меъёридан оширмайди, маст ҳолатда ҳайдамайди ва, албатта, барча йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилади».

«Газета.uz» масъул идораларни «қизғин фаолиятни имитация қилиш» деб аталадиган ишларни тўхтатиш ҳамда кўча ва йўлларда ЙТҲлар, жароҳатлар ва ўлимларнинг олдини олиш учун бутун дунёда тасдиғини топган усулларни қўллашни бошлашга чақирган.