Сурхондарё вилоятининг жанубий туманлари, хусусан Термизда чанг бўронлари кузатилмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда турли видеолар тарқалди.

Соат 15:00 ҳолатига Термиз аэропортида кучсиз чанг бўрони, жануби-ғарбий йўналишдан 8 м/с тезликда шамол эсаётгани қайд этилган.

«Газета.uz»га ҳам обуначилардан чангли ҳаво акс этган фото ва видеолар келиб тушди.
сурхондарё, термиз, чанг бўрони

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет хизмати Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида ҳарорат Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан кучсиз салқин ҳаво оқими кириб келиши ҳисобига барқарор бўлиши айтилганди. Хабарга кўра, пайшанба ва жума кунлари республика бўйича шамол тезлиги 15−18 м/с гача кучаяди. Шунингдек, бу ҳафда дам олиш кунлари ҳам ҳаво салқин бўлади.