Ўзбекистон ва Германия президентлари Шавкат Мирзиёев ва Франк-Вальтер Штайнмайер «Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Кўргазмани ўтказиш бўйича келишувга 2019 йил май ойида Франк-Вальтер Штайнмайернинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган (аввалроқ бу ҳақда ёзгандик).

Қарийб тўрт йил давомида икки мамлакат археологлари, тарихчилари, санъатшунослари ва музей ходимлари уни ташкил этиш устида иш олиб борди. Немис мутахассислари иштирокида 50 га яқин қимматбаҳо ашёлар қайта тикланди, дейилади хабарда.

2024 йилнинг 14 январига қадар давом этадиган кўргазмадан Ўзбекистон музейлари тўпламларидан 285 та, (уларнинг аксарияти республика ташқарисида илк бор намойиш этилмоқда), Берлиндаги давлат музейлари тўпламларидан 65 та экспонат ўрин олган.

Кўргазма Ўзбекистоннинг қадимий ва бой маданияти, бугунги Ўзбекистон ва Марказий Осиё ҳудудида жойлашган илк давлатларнинг милоддан аввалги VI асрдан милодий IV асргача даврни қамраб олган тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

Асарлар орасида Кушон салтанатининг Далварзинтепа ва Ҳолчаён қўрғонларидан топилган аслзодалар, аскар ва бадавлат аёллар ҳайкаллари бор.

Кўргазма очилишидан сўнг бу ерда Ўзбекистон президентининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат делегациялари, давлат ва жамоат арбоблари иштирокида қабул ҳам бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2022 йилнинг ноябрь ойида Парижга ташрифи чоғида Франция президенти Эммануэль Макрон билан биргаликда «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмасини очиб берган. Бу кўргазмага ҳам бир неча йил давомида тайёрланилган ва унга Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардаги музейлардан олинган ашёлар киритилган.

Фото

берлин, жеймс симон галереяси, маданий мерос, франк-вальтер штайнмайер, шавкат мирзиёев