Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 4 апрель куни Тошкентдаги ер усти метрополитени эстакадалари остида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

метро, шавкат мирзиёев, эстакада, яшнобод тумани

Қайд этилишича, линиянинг Яшнобод тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида 4 км узунликдаги бўш жой мавжуд. Бу ерда яшил зоналар, автотураргоҳлар, машғулот майдончалари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилиши мумкин. «Ўзбекистон 24» телеканали тақдим этган тақдимотга кўра, ер участкалари кафе, дўкон, сартарошхона ва дорихоналар учун ҳам ажратилиши мумкин.

метро, шавкат мирзиёев, эстакада, яшнобод тумани

Хабарда айтилишича, Берлин (Германия)нинг ер усти метро линиялари остидаги майдонлардан фойдаланиш тажрибаси кўриб чиқилди.

Президент ушбу майдонларни участкаларга бўлиб, тадбиркорларга ижарага бериш бўйича топшириқ берди. Бунда барча хавфсизлик чораларини таъминлаш керак.

метро, шавкат мирзиёев, эстакада, яшнобод тумани

метро, шавкат мирзиёев, эстакада, яшнобод тумани

Эслатиб ўтамиз, метрополитен эстакадалари остидаги жойларни ижарага бериш лойиҳасини Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонқулов 2020 йил сентябрь ойида тақдим этган эди. Ўшанда у ерда кафе, ресторан ва дўконлар очиш орқали метро линияси остидаги ҳудудни ободонлаштириш кўзда тутилгани ҳам айтилди.

метро, шавкат мирзиёев, эстакада, яшнобод тумани

Февраль ойида Яшнобод ва Сергели туманларида метрополитеннинг ер усти эстакадалари остида автомобиллар учун 2700 та тўхташ жойи: Яшнобод туманида 2,9 гектар майдонда 1200 та жой, Сергели туманида эса 3,37 гектар майдонда 1500 та жой яратиш режалари ҳақида ёзган эдик.