Ўзбекистон Солиқ қўмитаси Тошкент шаҳрида фойда солиғи бўнак тўловлари ҳисобидан бюджетга ундирилган ортиқча маблағлар қисман қайтарилганини эълон қилди.

Аввал хабар берганимиздек, тадбиркорлик субъектлари солиқ идоралари ўз ҳисобварақларидан даромад солиғини қонунга хилоф равишда ушлаб қолаётганидан шикоят қилганидан сўнг қўмита томонидан йўл қўйилган хатолар учун масъул раҳбарлар ишдан бўшатилди.

Тадбиркорлик субъектларига ортиқча ундирилган аванс тўловларини соат 13:00 га қадар қайтариш бўйича топшириқ берилганди.

Солиқ кодексига асосан, 28 март куни соат 15:00 га қадар 367 та корхона бўйича ортиқча ундирилган 28,5 млрд сўмлик фойда солиғи бўнак тўловларидан 352 та корхонага 27,1 млрд сўм қайтарилган.

Қолган 1,4 млрд сўм маблағ бугун қайтарилади, дейилади қўмита хабарида.