Тошкент шаҳри Миробод туманида 1991 йил туғилган фуқаро ўзининг 84 ёшли бувисини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда «Milliy TV» телеканалининг «Millar» кўрсатувида хабар берилди.

Маълум бўлишича, ҳолат 2022 йилнинг 10 декабрь куни соат тахминан 01:30 лара содир бўлган. Ўша куни рус миллатига мансуб бўлган судланувчи ва 1938 йили туғилган бувиси билан ўрталарида келишмовчилик келиб чиқади. Жанжал сабаб маст ҳолатдаги набира бувисини ўриб тан жароҳати етказган.

Оқибатда эса аёл вафот етган. Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра аёлнинг ўлимига оғир даражадаги тан жароҳатлар сабаб бўлгани айтилган.

Судланувчи нима сабабдан бу ишни қилганлиги қуйидагича изоҳ берди.

«Жабрланувчи бувим бўлади. Бувим билан тахминан 10 йилдан буён бирга яшардик. Ота-онам вафот етган. Бувимнинг ягона боқувчиси мен эдим. 9 декабрь куни уйга қайтдим. Уйга қайтишда ўзим билан ароқ олиб келгандим. Ароқни ичдим ва бувимни овқатлантирдим. Тахминан соат 01:30 ларда бувим уни кўтариб бошқа хонага олиб ўтишимни сўради. Бошқа хонага олиб ўтаётганимда бехосдан ерга йиқитиб юбордим. Бувим жаҳлимни чиқаргани учун қўлим билан урдим. Маст ҳолатда бўлганим учун неча марта ўрганимни билмайман. Уни дивангача олиб бориб ўша ерда қолдирдим. Ўзим ҳам диванда ухлаб қолдим. Қилган ишимдан афсусдаман».

Воқеа сабаб жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўриб чиқилди. Суднинг ҳукми билан судланувчи Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) учинчи қисми «д» банди билан жиноятни содир етганликда айбдор деб топилди ва 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.