17 март куни Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1−2 июль кунлари Нукусда оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш якуни бўйича суд қарори эълон қилинади. Бу ҳақда сешанба куни Ўзбекистон Олий суди матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилди.

«Газета.uz» прокурор суддан Нукус воқеалари бўйича судланаётган 37 нафар шахсга 5 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 2 нафарига эса озодликни чеклаш жазоси беришни сўрагани ҳақида ёзган эди.

Бу Нукус ва Қорақалпоғистон вилоятларидаги воқеалар бўйича иккинчи суд жараёнидир. Биринчи суд жараёни 31 январь куни якунланди, судланувчилар курсисида 22 киши бор эди. Улардан тўрт нафарига бир неча йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди, қолганлари 3 йилдан 16 йилгача озодликдан маҳрум этилган.