9 март куни ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида йўловчи автобусида эркак кишининг қиз болага шилқимлик қилгани айтилган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ушбу хабар шаҳар ИИО ФМБда тегишли тартибда қайддан ўтказилганини маълум қилди.

Лавҳада қиз боланинг «…бу ерга келди-да, ёпишаверди. Кейин у ёққа бор, дедим мен. Кейин у ёққа борди у. Аҳмоқ», — деган овози эшитилган. [Атрофдан «Уни милицияга бериш керак, шарманда», деган овозлар такрор янграйди] Номаълум эркак эса аёлларга қарата буни сезмагани ва билмаганини айтади. Автобус ҳайдовчисининг ёнида эса қиз боланинг йиғиси эшитилади.

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Ўрганиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича айбдор шахсга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиши айтилди.