Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 10 март куни бўлиб ўтган мажлисда Ўзбекистон Конституцияси тўғрисидаги қонунни янги таҳрирда қабул қилди.

Моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони эса 275 тадан 434 тага кўпаймоқда.

Конституция матни 65 фоизга янгиланган, шунинг учун ҳужжат номи «Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар»дан «Янги таҳрирдаги Конституция»га ўзгартирилди.

Аввалроқ Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилиниши, айрим лавозимларни сурункасига 2 мартадан ортиқ эгаллаш тақиқланиши мумкинлиги, сенаторлар сони қисқариши, ҳокимлар ва кенгашлар раисларининг ваколатлари тақсимланиши ва бошқалар кутилаётгани ҳақида хабар бергандик.

«Газета.uz» маълумотига кўра, президентлик муддатини 5 йилдан 7 йилга узайтириш тўғрисидаги ўзгартириш сақланиб қолган.

конституцион ислоҳот, янги конституция, қонунчилик палатаси

137 депутатдан 132 нафари қонунни ёқлаб овоз берди, 2 нафари бетараф қолди, 3 нафари овоз бермади.