Луврда ташкил этилган «Ўзбекистон воҳалари мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмаси 6 март куни ишини якунлади. Бу ҳақда уни ташкил этган Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди.

Ўзбекистоннинг маданий ва тарихий меросига бағишланган лойиҳа очилганидан буён 260 мингдан ортиқ киши у ерга ташриф буюрди.

«Бу узоқ кутилган ва меҳнат талаб қиладиган лойиҳа эди. Кўргазмага тайёргарлик кўриш учун 4 йил керак бўлди. Парижнинг машҳур музейида намойишни уюштириш учун 70 дан ортиқ нодир кулолчилик, ёғоч, металл, деворий санъат ва қоғоз буюмлари қайта тикланди. Унда Ўзбекистон музейларидан жами 138 та экспонат тақдим этилди. Минтақанинг бой маданий мероси илк бор дунёдаги энг йирик музейлардан бирида намойиш этилиб, Буюк Ипак йўли тарихини халқаро жамоатчиликка кўрсатиб берди», — дейилади жамғарма хабарида.

Эслатиб ўтамиз, кўргазма 2022 йилнинг 23 ноябрь куни очилган эди. Унинг ишини Ўзбекистон ва Франция президентлари — Шавкат Мирзиёев ҳамда Эммануэль Макрон бошлаб берган.

Фото

лувр, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси