«акциялар» тегли мақолалар


Дивиденд имтиёзлари 2029 йилгача узайтирилади, ихтиёрий пенсия бадали пулидан акция сотиб олиш мумкин бўлади
4 сентябрь 2023, 20:02

Дивиденд имтиёзлари 2029 йилгача узайтирилади, ихтиёрий пенсия бадали пулидан акция сотиб олиш мумкин бўлади

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига фуқаролар томонидан ихтиёрий пенсия бадаллари ҳисобига акция сотиб олиш, ходимларга ўз корхонаси акцияларини харид қилиш устувор ҳуқуқ бериш, дивидендлар бўйича имтиёзларни 2028 йил охиригача узайтириш кабиларни назарда тутган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

31 та йирик корхонадаги давлат улушлари Стратегик ислоҳотлар агентлиги балансига ўтказилади
2 март 2023, 19:33

31 та йирик корхонадаги давлат улушлари Стратегик ислоҳотлар агентлиги балансига ўтказилади

Президент 2023−2025 йилларда ислоҳ қилиш ва операцион самарадорлигини ошириш режалаштирилган 31 та давлат улуши бўлган корхона рўйхатини тасдиқлади. Улар орасида НКМК, ОКМК, «Ўзбеккўмир» ва «Ўзбекнефтгаз» бор. Давлат улушлари Стратегик ислоҳотлар агентлигига, бошқарув эса UzAssets`га топширилади.

Uzauto Motors акциялари фонд бозорида листингдан ўтди
9 август 2022, 10:28

Uzauto Motors акциялари фонд бозорида листингдан ўтди

Uzauto Motors оддий акциялари «Тошкент» фонд биржасининг котировкалаш варағига киритилди. Компания акцияларини фонд бозорида кенг оммага таклиф этиш жараёнлари 2022 йилнинг IV чорагидан бошланади.

«Баъзи инвесторларнинг инсофсиз ҳаракатлари» сабабли «Ўзметкомбинат» акциялар савдосини тўхтатди
14 март 2022, 18:55 1

«Баъзи инвесторларнинг инсофсиз ҳаракатлари» сабабли «Ўзметкомбинат» акциялар савдосини тўхтатди

«Ўзметкомбинат» «баъзи инвесторлар томонидан акцияларни сотиш бўйича инсофсиз ҳаракатлар» содир этилгани сабабли компания акцияларини сотиш тўхтатилганини маълум қилди. Сўнгги ҳафта давомида завод акциялари нархи 2,5 баробарга арзонлашиб кетган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг