Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида ноқонуний ер сотилиши ҳолатларини аниқланди. Бу ДХХ, ИИБ ва департамент ўтказган тезкор тадбирларда маълум бўлди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбари 2011 йил туман ҳокимлиги томонидан мазкур хўжаликка 49 йилга ижарага берилган 50 гектар ерни мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бермоқчи бўлган. Бунинг эвазига 1 млрд 200 млн сўм талаб қилиб, олдиндан 590 млн сўм олган вақтида ушланди.

дхх, жиноят кодекси, ииб, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, ноқонуний ер сотиш, сирдарё, тергов, қашқадарё

Касби туманидаги муқаддам судланган фермер хўжалиги раҳбари таниши билан келишиб, у билан бирга мазкур хўжаликнинг пахта ва ғалла етиштиришга мўлжалланган 35 гектар ер майдонини 1 млрд 200 млн сўмга сотишга келишган. Бунинг учун олдиндан 380 млн сўм олган вақтларида давлат органлари ходилари томонидан ушланди.

дхх, жиноят кодекси, ииб, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, ноқонуний ер сотиш, сирдарё, тергов, қашқадарё

Туманда қайд этилган яна бир ҳолатда фермер хўжалиги иш юритувчиси мазкур хўжалик раҳбарининг ишончини суиистеъмол қилиб, 14 гектар ер майдонини 130 млн сўмга сотгани аниқланди. Шунингдек, ушбу ерни харидор номига расмийлаштириб беришни баъда қилган туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими 5 млн сўм олгани аниқланиб, қўлга тушди.

дхх, жиноят кодекси, ииб, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, ноқонуний ер сотиш, сирдарё, тергов, қашқадарё

Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида яшовчи муқаддам бир-неча маротаба судланган шахсга 2021 йилда ҳоким қарори билан томчилатиб суғориш усули билан интенсив боғ ташкил этиши учун 4,5 гектар ер ажратилган. У ерни харидорда 30 минг АҚШ долларига сотишга келишган. Эвазига олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

дхх, жиноят кодекси, ииб, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, ноқонуний ер сотиш, сирдарё, тергов, қашқадарё

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддари асосида жиноят иши очилди. Тергов давом этяпти.