«тергов» тегли мақолалар


Туркия зилзиладан кейин 612 кишига нисбатан тергов бошлади
26 феврал 2023, 16:55

Туркия зилзиладан кейин 612 кишига нисбатан тергов бошлади

Туркия ҳукумати зилзилалар оқибатида биноларнинг қулашига алоқадор пудратчилар, иш бошқарувчилар ва бошқалардан иборат 612 нафар кишига нисбатан тергов бошлади. Вайрон бўлган биноларнинг кўпчилиги сифатсиз материаллар ва усуллардан фойдаланган ҳолда қурилгани айтилмоқда.

Блогер Абдуқодир Мўминовнинг тергов вақтида вафот этгани рад этилди
22 феврал 2023, 12:00

Блогер Абдуқодир Мўминовнинг тергов вақтида вафот этгани рад этилди

Бош прокурор матбуот котиби «Газета.uz»га маълум қилишича, блогер Абдуқодир Мўминовнинг тергов пайтида вафот этгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, «у тирик ва соғлом». Блогернинг собиқ адвокати ҳам терговчи билан гаплашгани ва Мўминовнинг соғ-саломатлигини тасдиқлади.

Қашқадарё ва Сирдарёда ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди
22 феврал 2023, 11:16

Қашқадарё ва Сирдарёда ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди

ДХХ тезкор тадбир ўтказиб, Қашқадарёда жами 99 гектар ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбарлари ва ходимини қўлга олди. Сирдарёда ҳам муқаддам судланган шахс боғ яратиш учун берилган ерни 30 минг долларга сотмоқчилиги маълум бўлди. Ҳозир ушбу шахсларга жиноят иши очилди.

Тинтув, телефон суҳбатини тинглаш ва мулкни хатлаш учун санкциялар судга ўтказилади. Бу ҳақда 5 йил олдин ҳам гапирилганди
20 декабр 2022, 13:10

Тинтув, телефон суҳбатини тинглаш ва мулкни хатлаш учун санкциялар судга ўтказилади. Бу ҳақда 5 йил олдин ҳам гапирилганди

Президент тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкцияни прокурордан судга ўтказилишини маълум қилди. Шунингдек, у одил судловни таъминлашда ҳимоячига берилган ҳуқуқлар ҳам қайта кўриб чиқилиб, етмайдиган ваколатлар берилишини айтди.

Нукусдаги воқеалар бўйича жиноят иши қўзғатилди
4 июл 2022, 13:57

Нукусдаги воқеалар бўйича жиноят иши қўзғатилди

Нукусдаги намойишлар факти бўйича Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми (ҳокимиятни босиб олиш ёки конституциявий тузумни ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш) ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов вақтида шахс қийноққа солинса, унга етказилган зарарни давлат тўлаб беради
30 март 2022, 11:32

Тергов вақтида шахс қийноққа солинса, унга етказилган зарарни давлат тўлаб беради

Тергов ва суриштирув вақтида шахсга нисбатан ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган зарарни давлат тўлаб беради. Фуқаролик кодексига бу борада тегишли қўшимча киритилди.

Ишни судга қадар юритишда ягона тергов ахборот тизими жорий этилади
31 январ 2022, 09:11

Ишни судга қадар юритишда ягона тергов ахборот тизими жорий этилади

Президент қарори билан 1 майдан суриштирув ва дастлабки тергов органлари фаолиятини рақамлаштириш ва ишни судга қадар юритиш бўйича «Электрон суриштирув ва дастлабки тергов» ахборот тизими жорий этилади. Тизимдаги жисмоний ва юридик шахсларга оид маълумотлар суриштирув ва тергов органларининг сўровига кўра тақдим этилади.

Самарқандда болалар боғчаси тарбияланувчисининг калтакланиши бўйича прокуратура текшируви бошланди
18 январ 2021, 15:44

Самарқандда болалар боғчаси тарбияланувчисининг калтакланиши бўйича прокуратура текшируви бошланди

Самарқанд вилоятидаги МТМ мудираси болани калтаклаётгани акс этган видеолавҳа бўйича тергов ишлари бошланди. Мудиранинг изоҳ беришига кўра, у бола ҳақоратли сўзларни айтгани учун қизиққонлик қилган.

Суд-тергов жараёнида шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати кучайтирилади
11 август 2020, 13:22

Суд-тергов жараёнида шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати кучайтирилади

Президент суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжатда, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан фуқароларни қийнаш, уларга нисбатан шафқатсиз ва камситувчи муомалада бўлиш, ушланган шахснинг ҳуқуқларини поймол қилишнинг олдини олишга алоҳида урғу қаратилди.

«Сардоба» сув омбори тўғонининг ўпирилиш сабаблари аниқланди
27 июл 2020, 15:51

«Сардоба» сув омбори тўғонининг ўпирилиш сабаблари аниқланди

Соха мутахассисларидан иборат 30 кишилик комиссия текширувидан сўнг «Сардоба» сув омбори тўғонининг ўпирилиш сабаблари аниқланди. Лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш жараёнларида қатнашган 9 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилиб, қамоққа олинган. Ҳозирда қурилишга сарфланган маблағларнинг асослилиги ўрганилмоқда. Дастлабки тергов муддати 5 ойга узайтирилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг