«сирдарё» тегли мақолалар


Қирғизистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди
Кеча, 20:45

Қирғизистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

Қирғизистонда соат 20:15 да содир бўлган зилзила кучи Тошкент шаҳри, Сирдарё ва водий вилоятларида ҳам сезилди (2 балл).

Сирдарёда 34,3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди
Кеча, 10:42

Сирдарёда 34,3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди

Сирдарё туманида чорвачиликка ихтисослашган МЧЖ биносида майнинг ферма ташкил қилингани ва 34,3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. МЧЖ мансабдорларига нисбатан жуда кўп миқдордаги ўғрилик моддаси бўйича жиноят иши очилди.

Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида ноқонуний дори савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди
9 апрель 2024, 11:03

Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида ноқонуний дори савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди

ДХХ Қашқадарё вилоятида давлат рўйхатидан ўтмаган 3,7 мингта дорини 54 млн сўмга сотган аёл ва унинг танишини қўлга олди. Сирдарёда эса уйида 593 млн сўмлик 49 мингта флакондаги ҳужжатсиз дорини сақлаган фуқаро ва дорининг эгалари ушланди. Ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.

Тожикистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди
22 март 2024, 09:09

Тожикистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

Жума куни эрталаб Тожикистонда содир бўлган зилзила Тошкент шаҳри, Сирдарё (2 балл) ва водий вилоятларида ҳам сезилди (2−3 балл).

Султонҳовуз ва Сирдарёга саёҳат. Барчага беминнат ризқ улашувчи макон манзаралари
10 январ 2024, 07:30

Султонҳовуз ва Сирдарёга саёҳат. Барчага беминнат ризқ улашувчи макон манзаралари

Таниқли фотограф Ҳусниддин Ато шогирдлари билан тез-тез сафарга чиқади. Устоз 2023 йил ёзида Мадина Аъзам, Мурод Юсуф, Фарангиз Камолова, Камрон Ҳасанов билан бирга Султонҳовуз кўли ва унинг яқинидан оқиб ўтувчи Сирдарёга саёҳат қилганди. Қуйида — саёҳат давомида олинган суратлардан намуналар.

Президент: «Сув текин эмас, деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш лозим»
17 ноябр 2023, 15:28

Президент: «Сув текин эмас, деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш лозим»

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи чоғида Ўзбекистондаги сув муаммоси ҳақида гапирди. У «сув текин эмас», деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш ва буни кундалик турмуш қоидасига айлантириш асосий вазифа бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Қозоғистонда 11 киши Сирдарёда чўкиб кетиб ҳалок бўлди
22 август 2023, 12:32

Қозоғистонда 11 киши Сирдарёда чўкиб кетиб ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида сузишга боргани айтилаётган 20 кишининг 11 нафари Сирдарёда чўкиб кетиб ҳалок бўлди. Уларнинг 5 нафари болалар. Ҳудуд чўмилиш учун мўлжалланмагани таъкидланди.

Сирдарёда ит тишлаган 64 ёшли эркак вафот этди
20 июл 2023, 17:48

Сирдарёда ит тишлаган 64 ёшли эркак вафот этди

Боёвут туманида февраль ойида ит тишлаган 64 ёшли эркак қутуриш касаллигига гумонланиб, шифохонага ётқизилди. Бироқ фуқаро муолажаларга қарамай вафот этди. Марҳум яшаган манзилда штаб тузилиб, эпидемиологик суриштирув ишлари бошланди.

Қозоғистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан сув шартномасини қайта кўриб чиқмоқчи
3 июл 2023, 17:19

Қозоғистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан сув шартномасини қайта кўриб чиқмоқчи

Қозоғистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан Сирдарё ҳавзасининг сув-энергетика ресурсларидан фойдаланиш бўйича келишувни ўзгартирмоқчи. Қозоғистон томони Ўзбекистондан келаётган ифлослантирувчи моддалар туфайли дарёнинг экологик ҳолати бузилганини билдирди.

Мактабга бориш учун Сирдарёдан қайиқда ўтадиган қиз ўқишини спорт марказида давом эттирадиган бўлди
30 май 2023, 15:06

Мактабга бориш учун Сирдарёдан қайиқда ўтадиган қиз ўқишини спорт марказида давом эттирадиган бўлди

Сирдарё вилоятида мактабга бориш учун дарёни қайиқда кечиб ўтадиган қиз сентябрдан ўқишни Гулистондаги спорт мактабида академик эшкак эшиш йўналишида давом эттиради. Шу сабаб энди қиз дарёдан ўтиши шарт эмас.

Сирдарёда EXEED автомобиль заводи ишга туширилди
19 май 2023, 22:22

Сирдарёда EXEED автомобиль заводи ишга туширилди

Сирдарёда EXEED автомобилларини ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди. Заводда учта EXEED премиум модели — LX ва TXL кроссоверлари ва VX йўлтанламасини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бренд ишлаб чиқарувчиси эса Asaka Motors ҳисобланади.

Сирдарё Хитой тажрибасига асосланган инновацион ҳудудга айланади
7 апрель 2023, 12:37

Сирдарё Хитой тажрибасига асосланган инновацион ҳудудга айланади

Сирдарёни саноат, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиёт соҳаларида «илғор инновациялар ҳудуди»га айлантириш режалаштирилган, деди вилоятга ташриф буюрган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев Сирдарёга боради
7 апрель 2023, 10:53

Шавкат Мирзиёев Сирдарёга боради

7 апрель куни президент Сирдарё вилоятига ташриф буюради. Давлат раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгашининг сессиясида иштирок этади, корхоналар фаолияти билан танишади.

Сирдарёдаги ўрмон хўжалигида содир бўлган ёнғин оқибатида табиатга салкам 500 млн сўм зарар етди
9 март 2023, 09:29

Сирдарёдаги ўрмон хўжалигида содир бўлган ёнғин оқибатида табиатга салкам 500 млн сўм зарар етди

Сирдарё туманидаги «Қолгансир» давлат ўрмон ов хўжалигида содир бўлган ёнғин оқибатида табиатга салкам 500 млн сўм зарар етказилгани аниқланди. Ҳодисага фермерларнинг шолидан бўшаган ерда ўсимлик қолдиқларини ёққани сабаб бўлган.

«Халқ банки»нинг Сирдарёдаги филиалида 3,8 млрд сўм талон-торож қилингани айтилмоқда
3 март 2023, 10:05

«Халқ банки»нинг Сирдарёдаги филиалида 3,8 млрд сўм талон-торож қилингани айтилмоқда

«Халқ банки»нинг Ховос филиалида 3,8 млрд сўм талон-торож қилингани айтилмоқда. ДХХ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, банкнинг бир нафар масъули қамоққа олинганини маълум қилди.

Сирдарёда бир оилани АҚШга жўнатиш эвазига $40 минг талаб қилган шахс ушланди
27 феврал 2023, 15:46

Сирдарёда бир оилани АҚШга жўнатиш эвазига $40 минг талаб қилган шахс ушланди

Сирдарё вилоятидаги бир оилани 40 минг доллар эвазига АҚШга юборишини ваъда қилган шахс қўлга олинди. Ўтказилган тезкор тадбир давомида у фуқародан 12 минг доллар олаётган вақтида ушланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарё ва Сирдарёда ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди
22 феврал 2023, 11:16

Қашқадарё ва Сирдарёда ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди

ДХХ тезкор тадбир ўтказиб, Қашқадарёда жами 99 гектар ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбарлари ва ходимини қўлга олди. Сирдарёда ҳам муқаддам судланган шахс боғ яратиш учун берилган ерни 30 минг долларга сотмоқчилиги маълум бўлди. Ҳозир ушбу шахсларга жиноят иши очилди.

Сирдарёда МЧЖ раҳбари, Андижонда эса 2 фуқаро ерни ноқонуний сотишда гумонланмоқда
10 феврал 2023, 16:55

Сирдарёда МЧЖ раҳбари, Андижонда эса 2 фуқаро ерни ноқонуний сотишда гумонланмоқда

ДХХ Сирдарё ва Андижон вилоятларида ерни мос равишда 12,5 минг доллар ва 148,2 млн сўмга ноқонуний сотишга уринганликда гумонланганларни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Сирдарёда 1,3 МВт қувватга эга фотоэлектр станцияси ишга туширилди
3 феврал 2023, 18:02

Сирдарёда 1,3 МВт қувватга эга фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Сирдарё ИЭСда қуввати 1,3 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Бу эса қўшимча 2,3 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда йилига 750 минг куб метр табиий газни тежаш имконини беради.

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
28 январ 2023, 11:13

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Сирдарёда 2 фуқаро вилоят ҳокимлиги баённомаси асосида вақтинчалик фойдаланиш учун берилган 5 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлди. Улар харидордан олдинган келишиган 20 минг долларни олаётганда ушланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг