24 февралдан бошлаб 92/91 ва 94/93-сонли Тошкент-Андижон-Тошкент йўловчи поездларининг Наманган шаҳри орқали ҳаракатланиши йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда Oʻztemiryoʻlovchi матбуот хизмати.

Ҳаракат жадвали қуйидагича:

  • 24 февраль кунидан бошлаб 94/93-сонли Тошкент-Андижон йўналиши: Тошкент 06:04 — Наманган 10:53 -10:58 — Андижон 13:02;
  • 25 февраль кунидан бошлаб 94/93-сонли Андижон-Тошкент йўналиши: Андижон 15:52 — Наманган 17:57—18:04 — Тошкент 22:46;
  • 27 февраль кунидан бошлаб 92/91-сонли Тошкент-Андижон йўналиши: Тошкент 17:22 — Наманган 21:54—21:59 — Андижон 00:03
  • 28 февраль кунидан бошлаб 92/91-сонли Андижон-Тошкент йўналиши: Андижон 15:52 — Наманган 17:57—18:04 — Тошкент 22:46.

Шу муносабат билан қуйидаги поездлар ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилади:

  • 24 февраль кунидан бошлаб 64-сонли Тошкент-Андижон йўналиши: Тошкент 17:22 — Наманган 21:54—21:59 — Андижон 00:03;
  • 25 февраль кунидан бошлаб 128-сонли Қўнғирот-Андижон йўналиши: Қўнғирот 09:33 — Наманган 10:18—10:23 — Андижон 12:27;
  • 26 февраль кунидан бошлаб 127-сонли Андижон-Қўнғирот йўналиши: Андижон 15:52 — Наманган 17:57—18:04 — Қўнғирот 18:22;
  • 25 февраль кунидан бошлаб ҳар шанба, якшанба, сешанба ва чоршанба кунлари 6382-сонли Андижон-Қўқон йўналиши: Андижон 14:44 — Қўқон — 20:34.