Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларидаги баъзи жойларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди, дея хабар қилди Энергетика вазирлиги.

Хусусан, Мирзо Улуғбек тумани «Мевазор» МФЙ ҳудудидан ўткан ер ости юқори босимли газ қувурида газ сизиб чиқиши аниқланган ва ҳолатини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли 21 февраль куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар туманнинг қуйидаги истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Шундан аҳоли истеъмолчилари:

  • «Мевазор» МФЙдаги 122 та уй хўжаликларида;
  • Геологлар кўчасидаги 149 та уй хўжаликларида;
  • Гулзор кўчасидаги 150 та уй хўжаликларида;
  • Тонг кўчасидаги 148 та уй хўжаликларида;
  • Узумзор кўчасидаги 151 та хўжаликларида;
  • Минг ўрик кўчасидаги 139 та хўжаликларида;
  • Олмазор кўчасидаги 158 та уй хўжаликларида.

Улгуржи истеъмолчилар:

  • «Мевазор» МФЙдаги 3 та;
  • Геологлар кўчасидаги 3 та;
  • Гулзор кўчасидаги 3 та;
  • Тонг кўчасидаги 2 та;
  • Узумзор кўчасидаги 1 та;
  • Минг ўрик кўчасидаги 4 та;
  • Олмазор кўчасидаги 7 та.

Шунингдек, Чилонзор тумани «Лутфий» МФЙ Лутфий кўчаси 93−94-уйлар оралиғидаги ер ости ўрта босимли газ қувурида газ сизиб чиқиши аниқланган ҳамда ҳолатини бартараф этиш ишлари режалаштирилган.

Шу сабабли 21 февраль куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар туманнинг қуйидаги истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шундан аҳоли истеъмолчилари:

  • «Лутфий» МФЙдаги 378 та уй хўжаликларида ҳамда 2 та кўп қаватли уйлардаги жами 98 та аҳоли хонадонларида;
  • «1-Қатортол» МФЙдаги 356 та уй хўжаликларида ва 2 та кўп қаватли уйлардаги жами 128 та аҳоли хонадонларида;
  • «Нафосат», «Диёр» МФЙлардаги 58 та кўп қаватли уйлардаги жами 2 298 та аҳоли хонадонларида;
  • «Қатортол» ва «Чўпон ота» МФЙлардаги 48 та кўп қаватли уйлардаги 1 896 та аҳоли хонадонлардида;
  • «Боғзор», «Оқтепа» МФЙлардаги 64 та кўп қаватли уйлардаги 2 682 та аҳоли хонадонларида.

Таъмирлаш ишлари якунлангач табиий газ таъминоти қайта тикланиши қайд этилган.

«Истеъмолчилар барча газ жиҳозларни ўчириб қўйишларини, шу билан бир қаторда табиий газдан фойдаланишда техник қоидаларга амал қилишларини сўраймиз. Зарурат туғилганда 1104 қисқа рақами ёки 104 диспетчерлик хизмати билан боғланиш мумкин. Етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», — дейилади вазирлик хабарида.