21 февраль куни Қоҳирада бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Миср президентлари бошқа мавзулар қаторида Исроил-Фаластин масаласини ҳам муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси учрашув якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди (видео).

Унинг сўзларига кўра, томонларнинг Исроил ва Фаластин ўртасидаги можаронинг ечими бўйича қарашлари «бутунлай мос келади».

«Иккала томон ҳам мамлакатлар ҳудудлари 1967 йилда қабул қилинган резолюция асосидаги пойтахти Иерусалим бўлган ҳудудларга бўлиниши лозим эканлигини таъкидладик», — деди Абдулфаттоҳ ас-Сиси.

Давлат раҳбарлари, шунингдек, Россия-Украина можаросига сиёсий ечим топиш муҳимлигини ҳам муҳокама қилдилар, уларнинг фикрича, бу бутун дунёга таъсир кўрсатмоқда.

абдулфаттоҳ ас-сиси, миср, шавкат мирзиёев

Миср Президенти Шавкат Мирзиёев Эфиопиянинг Хидасэ тўғони ёки Африкадаги энг йирик тўғонга айланиши керак бўлган «Буюк тикланиш тўғони»ни тўлдириш бўйича режаларига қарши чиққан Миср томонини қўллаб-қувватлаганини таъкидлади.

Эфиопия лойиҳани 2011 йилдан бери амалга ошириб келмоқда. Тўртта тўғон каскадидан иборат ГЭС қуввати 5250 МВтни ташкил қилади. Лойиҳа 80% бажарилган. Аддис-Абеба тўғонни 2022−2023 йилларда фойдаланишга топширмоқчи. Миср ва Судан Нилдаги ГЭСнинг ишлаши натижасида сувнинг кескин танқислиги юзага келиши, бу ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларга олиб келиши мумкинлигидан хавотирда.

Президент Шавкат Мирзиёев Фаластин-Исроил муаммоси ва бошқа сиёсий масалалар муҳокама қилинганини тасдиқлади.

«Албатта, бу бизга ҳам янги масала эмас. Бизда ҳам бу масала бўлган эди. Шунинг учун биз жуда катта мулоқотларни ўтказиб, бу масала бўйича чуқур фикрларга келдик. Россия-Украина бўйича ҳам жуда кўп мулоқот қилдик ва қарашларимиз, йўналишларимиз бирлигини тасдиқладик», — деди Ўзбекистон президенти.

Абдулфаттоҳ ас-Сиси аввалроқ Миср Россия-Украина можаросида бетараф эканлигини ҳамда урушни тўхтатишга чақиришини маълум қилган эди. Ўзбекистон ҳам Россиянинг Украинада амалга ошираётган ҳарбий ҳаракатлари бўйича «вазмин, нейтрал позицияда» эканини билдирган. Собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ҳам Ўзбекистон Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тан олишини таъкидлаганди.