Ўзбекистонда бош вазир котибияти ташкил этилиб, унга Абдурашид Абдувоҳидович Жўрабоев раҳбар бўлди. Ҳукумат матбуот хизмати хабарига кўра, унга собиқ ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Мухамаджанович Садиков ўринбосарлик қилади.

Шухрат Садиков 2018 йилнинг августидан 2021 йилнинг ноябригача ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимида ишлаган. У президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Telegram ва бошқа бир қатор оммабоп интернет платформалари, жумладан, YouTube, Instagram, Facebook, Odnoklassniki`нинг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклаб қўйганидан сўнг ушбу лавозимдан озод этилганди. Шахсий маълумотлар субъектларининг ҳуқуқларини бузувчилар реестрига киритилган ушбу хизматлар («Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги қонун талабига кўра) мамлакатда тахминан уч соат давомида ишламаган.

Шу билан бирга, «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси раҳбари Ғолибшер Зияев ва бош вазирнинг ахборот технологиялари бўйича маслаҳатчиси Олимжон Умаров ўз лавозимларидан маҳрум этилган.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «бўлиб ўтган воқеада айбдор бўлган барча масъул раҳбарларга тегишли жавобгарлик чоралари кўрилади», дея таъкидлаганди.